Фан доктори бир вақтнинг ўзида тўрттадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва консультант бўлиши мумкин.
Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбар ва илмий консультантларга илмий ёки таълим ташкилотларининг коллегиал органи хулосаси асосида олтитадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин.
Илмий унвони бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) бир вақтнинг ўзида иккитадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиши мумкин.
Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбарларга таълим ёки илмий ташкилотнинг коллегиал органи хулосаси асосида учтадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин.
Хорижий фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган изланувчиларга ўрнатилган меъёрдан ортиқ илмий раҳбар ёки консультантлар тайинланиши мумкин.