Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг таълим сифатини оширишга қаратилган инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг педагогик фаолиятини рағбатлантириш мақсадида «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танловини эълон қилганлиги ҳақида хабар қилган эдик.
Танловда умумий ўрта таълим мактабларининг она тили ва ўзбек тили фани ўқитувчилари «Мен тавсия этаман…» номли видео-тақдимотлари билан иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган ўқитувчилар вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ташкил этилган махсус ботлар орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари ва тақдимотларини видео форматда жўнатишлари лозим.
Танловнинг Республика босқичи ғолиблари ўзбек тили байрами арафасида қуйидаги мукофотлар билан тақдирланадилар:
1-ўринга «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» И даражали дипломи, 20 млн. сўм пул мукофоти;
2-ўринга «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» ИИ даражали дипломи, Моноблок;
3-ўринга «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» ИИИ даражали дипломи, Ноутбук.
Эслатма! Танлов 2 босқичда ташкил этилади ва жорий йилнинг 20 октябрига қадар давом этади.