Педагогика ва психология – таълим ва тарбия муаммоларини тадқиқ қиладиган психология соҳаси. У шахснинг мақсадга мувофиқ ривожланишини, билиш фаолиятининг ва инсонда ижтимоий ижобий сифатларни тарбиялашнинг психологик муаммоларини ўрганади.
Ушбу йўналишни тамомлагач қуйидаги ўринларда ишлашлари мумкин:
Педагог-психолог: умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежларида педагог-психолог ва ижтимоий педагог бўлиб ишлаш;
Ўқитувчилик: академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежларида педагогика ва психология ўқитувчиси бўлиб ишлаш;
Тарбиячилик: умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидан ташқари муассасаларда тарбиячи бўлиб ишлаш;
Ўқув-методик: мос таълим йўналишлар бўйича таълимни амалга оширувчи вазирликлар, унинг тармоқ бошқармалари ва муассасаларида методист бўлиб ишлаш,
Кичик илмий ходим: илмий-тадқиқот муассасаларида ишлаш мумкин.