Чет тили имтиҳони ўтказилиш саналари эълон қилинди - Ta’lim xabarlari
Чет тили имтиҳони ўтказилиш саналари эълон қилинди

Хабарингиз бор, чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳонлар санаси 27–29-сентабрдан 22-сентабрга ўзгартирилган эди. Шунга кўра имтиҳон санаси сифатида 27–29-сентабрни танлаган талабгорлар учун ҳам тест синовлари қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:

 

–тест синовининг ёзма қисми — 22-сентабр куни;

 

–гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 23–27-сентабр ва 2–4-октабр кунлари (дам олиш кунларидан ташқари) бўлиб ўтади.

 

Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

 

Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан камида бир ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта) билан келишлари сўралади.

 

Тест синови ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашуви (геолокация)

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры