Ўзбекистонда Германия темир йўллари учун мутахассислар тайёрланади - Ta’lim xabarlari
Ўзбекистонда Германия темир йўллари учун мутахассислар тайёрланади

 

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Германиянинг «DB Engineering Consulting Operations Group» компанияси ўртасида Германия темир йўллари учун мутахассис тайёрлаш бўйича шартнома имзоланди.

 

«Deutsche Bahn» – Германиянинг асосий темир йўл оператори саналади. 100% давлат иштирокидаги акциядорлик жамияти. Компаниянинг умумий айланма капитали 76 млрд 303 миллион еврони ташкил қилади.

 

Эндиликда Германияда транспорт, муҳандислик соҳаларида ишлаш истагида бўлган юртдошларимиз ушбу давлат стандартлари асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Транспорт вазирликлари қошидаги касбий таълим муассасаларида германиялик мутахассислар томонидан тил ва касбга ўргатилади.

«Германия темир йўл транспорти, автобус, метрополитен тизими учун мутахассисларга эҳтиёжимиз баланд ва уларни немис стандартлари асосида Ўзбекистонда ўқитиб, касб ва тил имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларни эса «Deutsche Bahn» тармоғига ишга жойлаштиришга тайёрмиз»,– деди Нико Варбанофф

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры