Самарқандда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Германиянинг «Глобогате Cонcэпт АГ» концерни ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Шу вақтгача Германияда тиббиёт соҳасида ишлаш истагида бўлган ҳамюртларимиз ушбу давлатга боргач, 6-8 ой вақтини мослашиш учун сарфлаган. Янги лойиҳада ҳамшираларни Ўзбекистоннинг ўзида касб ва тилга мақсадли ўқитиш мақсад қилинган.
Шартномада фуқароларимизнинг ҳуқуқлари икки давлат қонунлари билан ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилган.