Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танловини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.
Қарорга кўра, танлов икки босқичда ўтказилади:
1. Ҳудудий саралаш босқичи: Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан ташкил этилган махсус бот орқали (2024 йил 16-центабрдан 20-центабр соат 18:00 га қадар) тақдимотлар қабул қилинади. Тақдимотлари Ҳакамалар ҳайъати томонидан 21-28 центабр кунлари кўриб чиқилади ва ғолиблар аниқланади.
2. Республика босқичи: 20-октабрга қадар Тошкент шаҳрида ўтказилади ва ғолибларни эълон қилиш ва тақдирлаш 21-октабр Ўзбек тили байрами арафасида амалга оширилади.
Танловда қуйидаги йўналишлар бўйича тақдимотлар қабул қилинади:
Она тили фанидан;
Ўзбек тили фанидан.
Видеотақдимотга қуйидагича техник талаблар қўйилган:
– ҳар қандай ихтиёрий қурилмадан фойдаланган ҳолда тасвирга олиш;
– давомийлиги 5-7 дақиқагача;
– Microsoft Power Point дастурида;
– слайдлар сони 10 бетда;
– матнлар Times New Roman 24 шритфтда;
– ранглардам расм ва чизмалардан фойдаланиш сифат ва қулайликка эътибор берилиши керак.
Мазмун жиҳатдан эса қуйидаги талаблар қўйилган:
– тинглаб тушунишга доир кўникмаларни ривожлантирувчи усулларнинг берилганлиги;
– нутқ сўзлаш, гапиришга доир кўникмаларни ривожлантирувчи усулларнинг кўрсатилганлиги;
– ўқиш ва ёзиш кўникмлаларини ривожлантириш усуллари;
– ҳар бир метод, технологияни дарснинг қайси қисмда фойдалансиҳга тавсия берилганлиги;
– ҳар бир метод, технологияни қайси мавзуларда ва қайси синфларда қўллашга тавсиянинг мавжудлиги, илмий-методик адабиётлардан фойдаланилганлиги ҳамда илмий асосланган маълумотлар билан бойитилганлиги;
– тавсияларнинг ўзига хослиги, самадорлиги, қўллашда қулайлиги;
– грамматик, орфографик, услубий ҳамда тиниш белгилари билан боғлиқ хатоликларнинг бўлмаслиги;
– тақдимотда фақат матндан фойдаланмасдан, мавзуни ёритишда замонавий шакл, анимацион, инфографика ва диаграммалардан фойдаланилганлиги;
– тақдимотга мазмун ва шакл жиҳатдан креатив ёндашув.
Танлов низомини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин: