Жорий ўқув йилидан барча давлат ва нодавлат тиббиёт ОТМларида 2 босқичли давлат имтиҳонларини ўтказиш тизими жорий этилади.
1-босқичда талабалар фундаментал фанлар бўйича якуний давлат имтиҳонларини;
2-босқичда клиник фанлардан имтиҳон топширади.
Дастлабки имтиҳонни муваффақиятли топширганларга курсдан-курсга ўтишга, клиник билимларга оид синовларда яхши натижа кўрсатганларнинг эса амалиётда шифокор бўлиб ишлашига рухсат этилади.