Ўрта махсус касб-ҳунар, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасига оид ҳужжатларга апостил қўйиш Билимларни баҳолаш агентлиги зиммасида.
Агентликка кўра, бу хизмат учун талабгор БҲМнинг 20 фоизи (ҳозирда 66 минг сўм) миқдорида тўлов қилади.
Ҳужжатларга апостил қўйиш бўйича турли фирмаларга мурожаат қилиш шарт эмас. Бунинг учун Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz сайти орқали ариза бериш имконияти мавжуд.