Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига кўра, илгари аттестациядан ўтмаган магистр даражасидаги ишга янги қабул қилинган педагог кадрга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилиши қайд этилган.
Мана шу қоидага биноан талабгорларга магистратурани тамомлаб ишга кирганидан сўнг, аттестациядан ўтгунига қадар юқоридаги тоифада ҳақ тўланади.
Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошида, илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади. Ушбу қоида 2020-йилда амалда бўлган Вазирлар Маҳкамасининг 392-сон қарорида ҳам мавжуд.
Шунга мувофиқ ушбу вазиятда тоифа 3 йилга амал қилади. Демак, магистрларга аттестациядан ўтгани учун мутахассис сифатида ҳақ тўлаш керак.