Миллий сертификат олган талаба-ўқитувчиларга ҳам бошқа ўқитувчиларга тўлангани каби сертификат учун устама тўланади. Талаба бўлгани учун уларга алоҳида қоида қўлланилмайди.
Демак, сертификат абитуриентлардан ташқари пед йўналишларда ўқиётган талабаларга ҳам фойда бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, умумтаълим фанларидан миллий сертификатлар учун ўқитувчиларга 20 фоиз, халқаро сертификатлар учун эса 50 фоиз устама тўланади.