Бунинг учун Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтида ўқиш мумкин. Институт курсанти бўлиш учун бир қанча талабларга жавоб бериш керак.
1. Ёшлар ўзларининг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимларга ариза билан, ҳарбий хизматчилар таркибидаги номзодлар ўз хизмат ўташ жойига билдирги билан мурожаат қилади. Номзодлардан аризалар (билдиргилар) йилнинг 1 февралидан 1 апрелигача қабул қилинади.
2. Кейин номзодларни дастлабки танлаш жараёни ўтказилади. Бу икки босқичда амалга оширилади. 1-босқичда ҳужжатлар ўрганилади, суҳбат, тиббий кўрик, 2-босқичда индивидуал-психологик ўрганиш, жисмоний тайёргарликни кўриш, такрор тиббий кўрик бўлади.
3. Кейинги яна бир муҳим босқичда ҳужжатлар текширилади, номзод билан АКТ саводхонлиги бо’йича суҳбат ҳамда диктант ўтказилади.
Сўнгги босқичда эса талабгорлардан тест синови олинади.