Уй таълимида дарс ўтувчи педагогларнинг мажбуриятлари қандай? - Ta’lim xabarlari
Уй таълимида дарс ўтувчи педагогларнинг мажбуриятлари қандай?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорига мувофиқ, уй таълимида дарс ўтувчи педагогнинг мажбурияти қуйидагича:

 

Ўқувчининг имкониятлари ва тиббий хулосани инобатга олган ҳолда ўқув дастурларининг ўзлаштирилишини таъминлаш;

 

Ўқувчиларнинг жисмоний ва психик ривожланишини таъминлаш, атроф муҳит ва ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш;

 

Ўқувчининг маънавий-ахлоқий сифатларини юксалтириш ҳамда эстетик дид ва ҳис-туйғуларини тарбиялаш;

 

Ўқувчида дарсликлар, бадиий адабиётлар ва бошқа манбалар билан мустақил ишлаш малакасини ривожлантириш;

 

Дарс машғулотлари режасини тузиш;

 

Дарс машғулотларига оид бўлган ҳужжатларни ўз вақтида юритиш, ҳамда ўқувчининг ўзлаштириши бўйича баҳолаш дафтарига қўйилган баҳоларни синф журналига ёки ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштиришини ҳисобга олиш электрон тизимига киритиб бориш.

 

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры