Кейинги ўқув йилидан докторантурага қабул тартиби ўзгариши мумкин - Ta’lim xabarlari
Кейинги ўқув йилидан докторантурага қабул тартиби ўзгариши мумкин

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “Илмий ва инновацион фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг тубдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги фармон лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, 2025 йилдан бошлаб олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул талабгорларнинг илмий фаолият натижалари бўйича Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимида тўпланган тегишли маълумотлар асосида жамланадиган баллар йиғиндисига кўра амалга оширади.

 

Ягона электрон тизимда тўпланадиган маълумотлар:

 

мутахассислик фанлари бўйича баллар – бакалавриат ва магистратура таълим босқичларида тегишли фанлар бўйича тўпланган баллар (баҳолари);

 

хорижий тилларни билиш даражаси бўйича баллар – таълимнинг тегишли соҳалари ва йўналишлари бўйича хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлишига қараб белгиланган тартибда табақалаштирилган ҳолда.

 

Ягона электрон тизимда тадқиқот таклифи (research proposal), тадқиқот ишининг мақсади ва кутилаётган натижа, тавсияномалар ва соҳага оид чоп этилган илмий мақолалар ва бошқалар ҳам жамланади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры