Ўқитувчилар ўқувчига нисбатан жисмоний куч ишлатиши ёки камситиши мумкинми? - Ta’lim xabarlari
Ўқитувчилар ўқувчига нисбатан жисмоний куч ишлатиши ёки камситиши мумкинми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»га кўра қуйида педагогларга қўйиладиган талаблар билан танишишингиз мумкин:

 

Ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

 

Ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилмаслик;

 

Ўқувчини оммавий изза қилмаслик;

 

Ўқувчилар чет элга чиқиб кетган тақдирда, бу ҳақида ўз вақтида муассаса раҳбариятини хабардор қилиш;

 

Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;

 

Таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўйига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;

Ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;

 

Таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш ва бундай ҳолатларни олдини олиш;

 

Бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;

 

Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, паст савияли “оммавий маданият” хуружларидан огоҳ этиб бориш;

 

Мазкур қоидаларни ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган “Синф соати” дарсларида ўқувчиларга кенг тушунтириб бориш.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры