Президент қарорига кўра, она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича сертификатларга қўшимча рағбатлантиришни жорий этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Миллий баҳолаш тизимида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга 50 фоиз миқдорида устама тўлаш амалиёти жорий этилади.