Мактаблардаги Б2 сертификатига эга бўлмаган ўқитувчиларга ўқув йили якунигача имконият берилди. Янги ишга кираётганларчи?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев томонидан имзоланган хатга кўра фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши талаби 2025/2026-ўқув йилига қадар узайтирилган эди (мазкур масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг розилиги олинган).

 

Мазкур ҳолатни инобатга олиб, 2024/2025-ўқув йили олдидан Б2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган мактабларда амалда ишлаб турган хорижий тил ўқитувчилари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинмайди.

 

Шу билан бирга, тегишли даражага эга бўлмаган, ҳозирда фаолият олиб бораётган хорижий тил ўқитувчилари томонидан белгиланган сертификатлар 2024/2025-ўқув йили якунига қадар олиниши ҳудудий бошқармалар томонидан назоратга олинган.

 

Қонунчиликка кўра, янги ишга кираётган ходимлардан Б2 даражадаги серитфикатлар талаб этилади. Сертификатга эга бўлмаган кадрлар ишга олинмайди.

 

 

Шунингдек, 2024/2025-ўқув йилига қадар барча хорижий тил устозлари Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликларининг қарори (29.05.2024, №3515) 1-иловасида Б2 даражасига эга бўлиши лозим бўлган миллий ёки халқаро сертификатлар рўйхати маълим қилинди:

 

 

 

Жумладан, 2021 йилда тасдиқланган қарор билан солиштирганда қуйидаги сертификатлар рўйхатдан чиқариб юборилган:

 

➖ АПТИС фор теачерс
➖ Лингуаскилл
➖Тест оф Энглиш фор Интернатионал Cоммуниcатион (ТОЭИC)

 

Муҳим! Агар ўқитувчилар қарор кучга киргунга қадар (2024 йил 29 майга қадар) рўйхатдан чиқариб юборилган сертификатларни олган бўлсалар уларнинг олинган кунидан бошлаб амал қилиш муддати тугагунга (муддати чекланмаган (белгиланмаган) сертификатлар учун сертификат олинган кундан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида) қадар имтиёз ва устамалар қўлланилади.

 

Қуйидаги сертификатлар билан хорижий тилларни билиш даражаси эмас, балки хорижий тиллар бўйича малака ва кўникмалар аниқланади:

 

➖Теачинг Кноwледге Тест (ТКТ)
➖ Теачинг Энглиш фор Спеакерс оф Отҳер Лангуагес (ТEСОЛ)
➖ Теачинг Энглиш ас а Фореигн Лангуаге (ТEФЛ)
➖ Теачинг Энглиш ас а Сеcонд Лангуаге (ТEСЛ)
➖ Cэртифиcате ин Энглиш Лангуаге Теачинг то Адултс (CЭЛТА)
➖ Диплома ин Теачинг Энглиш то Спеакерс оф Отҳер Лангуагес (ДЕЛЬТА)

 

Шу сабабли улар ушбу рўйхатга киритилмаган.

 

 

Эслатма! 2024 йил 29 майдан кейин фақат янги қарорда кўрсатиб ўтилган сертификатлар амал қилади.

 

Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (аутҳоризед тест cэнтерс) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида топширмасдан, масофадан (Ремоте, Ҳоме Эдитион ва бошқа турлари) олинган сертификатларга имтиёз ва устамалар қўлланилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган чет тили сертификатлар рўйхати ушбу янги қарорнинг 3-бобида алоҳида тасдиқланган бўлиб, ишга киришда сўраладиган ва устама тўланадиган сертификатлар рўйхати қисман фарқ қилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры