Президентнинг (ПҚ–300-сон, 11.09.2023-й.) қарорига мувофиқ дунёнинг энг нуфузли 100 та олийгоҳига грантга ўқишга қабул қилинган ёшларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади.
Дунёнинг энг нуфузли 500 та олийгоҳига грант асосида қабул қилинган ёшларнинг транспорт ва турар жой харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Бу борада 2023 йил декабрь ойига қадар “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган.