Тошкентдаги мактаблардан бирида Миллий гвардия учун пул йиғилаётгани айтилмоқда. Вазирлик нима дейди?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 265-мактабда Миллий гвардия ходимларига қўриқчилиги учун ота-оналардан пул йиғиб олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

 

Маълум бўлишича, ота-оналар гуруҳида гуруҳ раҳбари шу мазмундаги хат билан пост қолдирган. Унда, жумладан, август ойида катта мажлис бўлиб ўтгани, мажлисда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаб турадиган Миллий гвардия ходимларига мактаб маъмурияти ва ота-оналар томонидан ҳомийлик асосида пул тўланишига бир овоздан келишиб олингани айтилади.

 

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова саволларимизга қуйидагича жавоб берди:

 

“Мактабларда ўқувчи ва уларнинг ота-оналаридан пул йиғилиши мумкин эмас. Миллий гвардия ходимлари учун давлат томонидан ойлик маошлар берилади”

 

Вазирлик томонидан бу ҳолат ўрганиш жараёнида эканлиги ҳамда батафсил маълумот берилиши маълум қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликда умумий ўрта таълим олиш бепул эканлиги кафолатланганини инобатга олиб, мактаблардаги ҳар қандай мажбурий йиғимлар ноқонуний ҳисобланади.

 

Фақатгина, мактабларга беғараз ҳомийлик қилиш истагида бўлган фуқаролар буни қонуний йўл билан, яъни ҳомийлик маблағларини мактабнинг ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда расмийлаштиришлари мумкин.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры