Контрактни 4 қисмга бўлиб тўлаш тартиби қандай? Бундай бўлиб тўлаш имконияти «супер» контрактда ўқимоқчи бўлганларга ҳам тегишлими?

Контракт тўловларини амалга оширишга оид саволларга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бўлим бошлиғи Қурбонназар Ортиқов батафсил жавоб берди.

 

Контрактни 4 қисмга бўлиб тўлаш имкони борми?

 

ОТМ талабаларига ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини тенг улушларда тўрт қисмга бўлиш йўли билан ўтказишга рухсат берилган.

 

Бунда муддатлар қуйидагича:

 

25% қисмини — 1-курсга тавсия этилганлар 15 сентябргача, иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалари учун 1 октябргача;

 

50% қисмини — 2025 йил 1 январгача;

 

75% қисмини — 2025 йил 1 мартгача;

 

100% қисмини — 2025 йил 1 майгача.

 

Эслатма! Тўлов муддатларини узайтириш ҳам мумкин. Бунда 1-курсга кирганларнинг дастлабки муддатини узайтириш ваколати Давлат қабул комиссиясига берилган, қолган ҳолларда ОТМ ректори муддат узайтиришни ўзи ҳал қилади.

 

контракт.эду.уз сайти орқали юборган аризангиз тасдиқланса, 4 га бўлиб тўлаш имкони ва муддатлари ҳақида маълумот чиқади. Бунда, мазкур тартиб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари учун тавсиявий характерга эга.

 

Эслатма: супер-контрактда ўқийдиган талабалар ҳам контрактни бўлиб тўлашлари мумкин. Лекин супер-контрактда ўқимоқчи бўлганлар дастлаб 50% тўловни амалга оширишлари керак. Шундан кейингина уларни талабаликка қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқади. 25% қоидаси фақат оддий контрактга тааллуқли.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры