Наманганда 3 та ОТМ бирлашиши мумкин

Ижтимоий тармоқларда Намангандаги 3 та олий таълим муассасаси бирлашиши ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

 

Гап Наманган муҳандислик-қурилиш институти, Наманган муҳандислик-технология институти ҳамда Наманган тўқимачилик саноати институти ҳақида кетмоқда.

 

Бирлаштирилган ОТМлар Наманган давлат техника университети деб номланиши мумкин.

 

Ушбу маълумотга ваколатли ташкилотлар томонидан ҳозирча расмий муносабат билдирилмади.

 

Таъкидлаш лозим, шу йилнинг бошида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Молия институти ва Фискал институти бирлаштирилган эди.

 

Шунингдек, шу йилнинг 20 июнь куни Президент раислигида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида 36 та муҳандислик олийгоҳи ва уларнинг филиаллари босқичма-босқич йириклашиб, жами 20 та олийгоҳ қолиши маълум қилинганди.

 

Ушбу топшириқдан келиб чиққан ҳолда бунгача Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини қўшиб юбориш орқали уларнинг негизида Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилган эди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры