Ёшликда узоқ вақт оғир сумка кўтариб юриш сколиозга, умуртқа поғонасининг эгрилигига ва оёқларнинг қийшайиб ривожланишига олиб келади.
Қуйида мактаб болалари учун сумканинг вазн стандартлари билан танишишингиз мумкин:
1-2 синфлар — 1,5 кг дан ортиқ эмас;
3-4 синфлар — 2 кг дан ортиқ эмас;
5-6 синфлар — 2,5 кг дан ортиқ эмас;
7-8-синфлар — 3,5 кг дан ортиқ эмас;
9-11 синфлар — 4 кг дан ортиқ эмас.