Қиймати 11 млн АҚШ доллари бўлган мактабгача педагог кадрларини қайта тайёрлаш марказини қуриш лойиҳасига старт берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Жанубий Кореянинг KOICA ташкилоти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида мактабгача таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда инновацион мактабгача таълим ташкилотини қуриш лойиҳасига старт берилди.

 

Мактабгача ва мактаб та`лими вазири Ҳилола Умарова ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Президенти Чанг Вон Сам томонидан ушбу лойиҳага тамал тоши қўйилди.

 

Умумий қиймати 11 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа доирасида 500 ўринли мактабгача таълим фашкилоти, йилига 4000 нафер педагог малакасини оширишга мўлжалланган марказ фаолият ҳошлаши режа қилинмоқда.

 

Ушбу муассаса 5 та компетенцияни – интеллектуал, маънавий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган илғор ўйин технологиялари билан жиҳозланади.

 

Мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида:

 

Эрта ёшда таълим олиш имкониятларини яхшилаш;

 

Шахсга йўналтирилган ёндашув дастурлари бўйича тайёрланган педагоглар сонини кўпайтириш;

 

Мактабгача таълим сифатини ошириш каби кўрсаткичларда сезиларли натижаларга эришиш кутилмоқда.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры