Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.
Унга кўра таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг ташқи кўриниши бўйича қуйидаги талаблар белгиланади:
– танасининг очиқ қисмига татуировка туширилмаган ёки пирсинг қилинмаган бўлиши, сочи тартибга келтирилган ва ёрқин (ғайриоддий) рангларга бўялмаган бўлиши;
– эркакларнинг соқоли олинган бўлиши;
– аёллар қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига зирак ёки металл буюмлар тақиб юрмаслиги;
– ўз фаолиятида манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган ҳолатларга йўл қўймасликлари;
– педагоглар ўзининг педагогик ва психологик соҳадаги билим ва кўникмаларини доим такомиллаштириб бориши, шу билан бирга малакасини ҳамда профессионаллик даражасини оширишга кўмак берадиган тадбирларда мунтазам иштирок этиши;
– педагоглар ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан танишиб бориши, уларга оғишмасдан амал қилиши, мавжуд барча стандартлар, баёнлар, тавсиялардан хабардор бўлиши лозим.