Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори 34 млн сўм жаримага тортилди - Ta’lim xabarlari
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори 34 млн сўм жаримага тортилди

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 18-мактаб директори ўқитувчиларни “Ташаббусли бюджет”даги лойиҳа учун мажбуран овоз йиғишга жалб қилгани тасдиқланди. Бу ҳақда Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия маълум қилди.

 

Директорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 2-қисмига асосан БҲМнинг 100 баробари (34 млн сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланган.

 

Маълум бўлишича, Ромитандаги 18-мактаб ўқитувчилари уйма-уй юриб, мактаб техник базасини яхшилаш учун овоз йиғишга мажбурланган.

 

Якунда бу лойиҳа 1654 та овоз олган ва ғолиблар қаторига кирмаган. Ғолиб бўлиш учун мактабга 28 та овоз етмаган.

 

Маълумот учун, “Ташаббусли бюджет”да қўл остидаги ходимларини овоз тўплашга мажбурлаш – мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

 

Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан, мажбурий меҳнат тақиқланган.

 

МЖтКнинг 51-моддасига мувофиқ, мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдор шахслар 50–100 БҲМ жаримага тортилади. Худди шу ҳаракат такроран ёки вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса, Жиноят кодексининг 148-2-моддасига кўра жиноий жавобгарлик белгиланган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры