Чет эл олийгоҳлари учун грант ютишда нималарга амал қилиш керак?

Ҳозирги вақтда жуда кўпчиликни “Қандай қилиб чет элда грант асосида ўқишим мумкин?”, “Бунинг учун нималар талаб қилинади?”, “ИЭЛТСдан юқори балл олсам грант юта оламанми?” ёки “Грант ютиш учун баҳолар аҳамиятлими?” деган саволлар қийнайди. Ушбу мақола орқали бу саволларга имкони борича қисқа ва аниқ жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Дастлаб, чет эл грантларининг турлари ва уларнинг фарқлари ҳақида маълумот бериш лозим.

 

Чет эл грантлари асосан, 3 турга бўлинади:

 

–университет томонидан бериладиган грантлар;

–ҳукумат томонидан бериладиган грантлар;

–тадқиқотлар учун бериладиган грантлар.

 

Бу грантлар қайси йўналишларда ўқиш учун берилиши ҳамда грант миқдори (тўлиқ харажатларни қопловчи, фақат ўқиш харажатларини қопловчи, қисман харажатларни қопловчи ҳамда стипендия) га қараб бир-биридан фарқ қилади.

 

Университет томонидан бериладиган грантлар одатда бакалавр ва магистратура босқичлари учун университетлар томонидан ажратилади.

 

Бу жараёнда талабгорлардан қуйидаги мажбуриятлар талаб этилади:

 

–университет ва танланган йўналишнинг кириш талабларига жавоб бериш;

–грантни доимий сақлаб қолиш учун ўқиш давомида актив бўлиш ва семестрларни юқори баҳоларга ёпиш;

 

Грант ютишда муҳим роль ўйновчи омиллар, олдинги ўқув босқичидаги юқори баҳолар ҳамда ушбу йўналишга доир ютуқлар (тажриба, лойиҳалар ва илмий ишлар).

 

Шу билан биргаликда талабгорлар ўзлари ҳақидаги “Мотивацион хат” тақдим этишлари талаб этилади.

 

Мотивацион хатда асосан:

 

–нима учун айнан шу йўналишда ўқиш сабаблари ва режалар аниқлиги;

–қолганлардан ажралиб турувчи жиҳатлари ҳақида;

–университет учун қандай фойда келтира олиш ва келажак режалари келтирилган бўлиши керак.

 

Шунингдек, яхши ёзилган академик тавсиянома, IELTS каби(САТ, ГМЕ, ГМАТ) тил сертикатлари бўлиши грант ютиш учун қўшимча ёрдам беради.

 

Сертикатлар бўлишидаги асосий мақсад, улар орқали тўпланган тажриба ҳисобланади.

 

Университет грантларига кўп ҳолларда алоҳида ҳужжат топшириш талаб қилинмайди. Ҳужжат топширган барча абитурйиэнтлар талабларга мос келувчи грантларга автоматик номзод сифатида олинади. Баъзи ҳолларда уларга алоҳида ҳужжат топшириш талаб қилинади. Бу фактор стипендияга қараб фарқ қилади.

 

Ҳукуматлар томонидан бериладиган грантлар (Говернмент Grant Definition) одатда ушбу босқичлар учун:

 

–магистр;

–алмашинув дастурлари (мактаб ёшидагилар учун ҳам);

–тажриба алмашинув дастурлари;

–бакалавр;

 

Буларга қуйидаги грантлар мисол бўла олади:

 

–Fulbright (AQSh);

–Chevening (Buyuk Britaniya);

–DAAD (Germaniya);

–Erasmus Mundus (Yevropa davlatlari);

–GKS (Koreya);

–UGRAD (AQSh);

–FLEX (AQSh);

 

Молиялаштириш турида, кўп ҳолларда ўқиш, турар жой, сафар ва яшаш харажатлари тўлиқ қопланади.

 

Бу имтиёз ушбу босқичлар учун:

 

–Магистр (тадқиқот тури);

–PhD (докторантура);

–Пост докторантура;

–Тадқиқот лойиҳалари устида ишлаш;

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры