Якка тартибда ўтилган дарс учун қандай ҳақ тўланади? - Ta’lim xabarlari
Якка тартибда ўтилган дарс учун қандай ҳақ тўланади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорига кўра ўқув режасидаги ҳафталик соатлар миқдори:

 

– 1 — 4-синфлар учун 8 соат,

– 5 — 9-синфлар учун 10 соатни,

– 10-11-синфлар учун 12 соатни ташкил қилади.

 

Бунда дарс жадвали ҳафтасига камида уч кунга мослаб тузилади.

 

Шунингдек, дарс машғулотларида ўқувчининг олган баҳолари ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ҳар бир фан бўйича алоҳида юритиладиган баҳолаш дафтарига қайд этиб борилади.

 

Ўқувчининг баҳолаш дафтарига қўйилган баҳолар ўқувчи рўйхатда турган мактабнинг синф журналига ёки ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштиришини ҳисобга олиш электрон тизимига киритиб борилади.

 

Мазкур низом ҳамда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271)га мувофиқ, якка тартибда ўтиладиган дарслар ўқитувчига тариф асосида бириктирилади.

 

Шу билан бирга низом (ВМ 638-сон қарор) 33-бандига кўра ўқувчига таълим бераётган ўқитувчиларга белгиланган тартибда қўшимча ҳақ ва йўл ҳақи компенсацияси тўланади.

 

Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 2435) асосан мактаб ўқитувчиларига – мактабдан ўқитилаётган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлганда уйда ўқитилаётган бир нафар ўқувчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида компенсация тайинланади.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры