Ўқувчиларга дарс жараёнида нималар тақиқланади? - Ta’lim xabarlari
Ўқувчиларга дарс жараёнида нималар тақиқланади?

“Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруқда мазкур меъёрлар белгиланган.

 

Унга кўра ўқувчиларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:

 

Таълим муассасаси уставида ман этилган либос ва қиёфада, жумладан ўғил болалар калта шим, футболка, шиппакда ва қиз болалар калта, тор ва танани очиқ кўрсатувчи юпқа кийимда келиши, ҳамда бўйни ва бармоқларига турли хил тақинчоқлар тақиши;

 

Ўзаро муносабатларда инсон шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш (дискриминация), ҳақорат қилиш ва беҳаё сўзларни ишлатиши, турли хил (жисмоний, руҳий ва бошқа) зўравонликни кўрсатиши;

 

Қонун билан тақиқланган, миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган ёки таълим муассасасининг фаолиятига тегишли, шунингдек, таълим муассасаси, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг обрўсини туширишга қаратилган муносабатлар акс этган аудио ҳамда видеоматериалларни турли ижтимоий тармоқларга жойлаштириши ёки ундан турли ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланиши;

 

Дарс жараёнида қулоқчинлар (наушник) орқали уяли алоқа воситалари ва турли хил аудио қурилмалардан фойдаланиши, дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали тасвирга олиши;

 

Таълим муассасаси компьютерларида таълим муассасасига тегишли бўлмаган маълумотларни, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган болаларнинг ёш хусусиятларига мос бўлмаган турли видеоматериаллар, тақиқланган диний маълумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни, зўравонликни тарғиб қилувчи, порнографик характердаги ҳар қандай видео, аудио ва фотоматериалларни тайёрлаши, сақлаши, фойдаланиши ва тарғиб этиши;

 

Шунингдек, таълим муассасаси ҳудудида туғилган кун, Ўзбекистон қонунчилигида белгиланмаган турли байрам тадбирларини нишонлаш мумкин эмас.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры