Коллеж ва техникумларда ўқиётган хотин-қизлар давлат гранти асосида ўқишлари мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори (29.09.2023 йилдаги 516-сон)га мувофиқ, коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал қишлоқ хўжалиги соҳаларида таълим олаётган қизлар тўлиқ давлат гранти асосида таълим олишлари мумкин.

 

Бунинг учун талабгор 10 октябрга қадар коллеж (техникум) директори номига ариза билан мурожаат қилади.

 

Коллеж (техникум) директори 3 иш кунида аризаларни кўриб чиқади ва умумлаштириб, ҳудудий бўлинмаларга тақдим этади.

 

Ҳудудий бўлинмалар умумлаштирилган маълумотларни 15 октябрга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 20 октябрга қадар умумлаштирилган хотин қизларнинг якуний рўйхатини шакллантиради ва тизимида коллеж (техникум) бўлган вазирлик ва идораларга юборади.

 

Тизимида коллеж (техникум) бўлган вазирлик ва идоралар 25 октябрга қадар хотин-қизларни давлат гранти асосида таълим олишлари учун маблағ ажратиш юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилади.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5 иш кунида мурожаатлар асосида грант учун маблағ ажратади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры