Битирувчи талабаларни ишга қабул қилишда синов муддати қўллаш мумкинми? - Ta’lim xabarlari
Битирувчи талабаларни ишга қабул қилишда синов муддати қўллаш мумкинми?

 

Синов муддати узоғи билан уч ой муддатга ходимнинг ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш, меҳнат шартномасида келишилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши учун тузилади.

 

 

Бироқ Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра, қуйидаги шахслар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

– ҳомиладор аёллар;

– уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;

– корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;

– ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари.

 

Шундан келиб чиқиб, талабалар ОТМни битиргач ишга 1-маротаба ишга кираётганида синов муддати белгилашга қонунан йўл қўйилмайди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры