Ўқитувчилар қанча вақт иш жойида бўлиши керак? Ёки 8:00 дан 17:00 гача мактабда бўлиш мажбурийми?

 

Мактабларда иш вақтига оид қоидалар мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланади. Чунки Меҳнат кодексининг 174-моддасига асосан корхонада меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.

 

 

Шунингдек, бунда ўқитувчининг иш вақти унинг иш юкламасидан келиб чиқиб аниқланади. 1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 118-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат (юқори синф ўқитувчиси бир кунда 6 соат, бошланғич синф ўқитувчи 7.2 соат) ишлаши керак.

 

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

 

1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:

 

18×1=18+18=36×4,3(ҳафта)=154

8×43 (ҳафта)=1548 соат;

 

5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:

 

20×0,8=16+20=36×4,3(ҳафта)=154

8×43 (ҳафта)=1548 соат.

 

Таъкидлаш керакки, юқоридаги меёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли. Агар ўқитувчи 10 соат дарс берса, унда ҳеч ким унга кун бўйи мактабда бўлиши кераклигини ҳақида талаб қўя олмайди.

 

Ўқитувчи неча соат дарс берса, унинг кунлик иш вақти дарс ва педагогик юкламаси меёридан келиб чиқиб белгиланади. Мисол учун 10 соат дарс берадиган юқори синф ўқитувчиси ҳафтаси 18 соат (дарс ва педагогик юкламани қўшган ҳолда) ишлаши кифоя. Ёки 30 соат дарси бор ўқитувчи ҳафтасига 54 соат ишлаши лозим.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры