Хорижий ва нодавлат таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига етарли балл тўплаб ўқишини кўчираётган талабгорлар аввало кўчириб ўтказаётган ОТМдан алоқа хатини олишлари керак бўлади.
Шу билан бир қаторда давлат олийгоҳининг биридан иккинчисига ўқишини кўчиришга тавсия этилган талабгорлар ҳам худди шундай кўчираётган ОТМдан алоқа хатини олишлари керак!
Алоқа хатини олган талабгорлар кўпи билан 10 кун муддат ичида аввалги ўқиш жойларидан керакли ҳужжатларни олиб келишлари керак бўлади.
Ҳужжатларни олиб келган талабгорларга йўналиши кирувчи факультет томонидан фанлар фарқи чиқариб берилади ва шу бўйича уларнинг ўқув босқичлари белгиланади.
Шундан сўнг, улар 15 октябрга қадар тўлов-шартноманинг 25%и тўлов қилишлари керак бўлади. Акс ҳолда, талабгорлар талабалар сафига қабул қилинмайди!
Хулоса қилиб айтганда, сиз алоқа хатини олиб қанча тезроқ ҳужжатларингизни олиб келсангиз ва контракт тўловини амалга оширсангиз, шунча тезроқ сизга талабалар сафига қабул қилиш бўйича буйруқ чиқади.
Эслатма, ўқишни кўчирувчилар сонидан келиб чиқиб уларга янги гуруҳ очилиши ёки мавжуд гуруҳларга қўшилиши мумкин!