Аттестацияда биринчи марта иштирок этаётган педагоглар ҳам тўлов қиладиларми? - Ta’lim xabarlari
Аттестацияда биринчи марта иштирок этаётган педагоглар ҳам тўлов қиладиларми?

 

Олий таълим муассасасини тамомлаб, иш стажига тўлиқ уч йил тўлмаган педагоглар ўз ихтиёрларига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этишлари мумкин (бу улар учун биринчи аттестация ҳисобланади).

 

 

Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

 

 

Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

 

 

Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

 

 

Аттестация учун тўлов қилиш малака тоифалари, таълим турлари ёки аттестацияда нечанчи марта иштирок этишига боғлиқ эмас, балки аттестация турига боғлиқ.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры