Имтиёзли таълим кредити кимларга ажратилади?

Имтиёзли таълим кредити Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча хорижий, давлат, нодавлат, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида, шунингдек, қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавриат ва магистратура йўналишларида кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга ажратилади.

 

Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки бошқа учинчи шахслар таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашишлари мумкин.

 

Имтиёзли таълим кредити қанча муддатга ажратилади?

 

Расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатга. Агар талаба 1-курс бўлса 11 йил 7 ой муддатгача кредит тўловларини тўлаши мумкин.

 

Имтиёзли таълим кредити қанча миқдорда ажратилади?

 

Талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контрактда кўрсатилган миқдорда.

 

Имтиёзли таълим кредит фоиз ставкаси қандай?

 

Таълим кредити тижорат банклари томонидан кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкасида (14 фоиз) ажратилади.

 

Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди. Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолдирилади.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 августдаги 457-сонли қарорига асосан хотин-қизлар учун фоизсиз (0 фоиз ставкада) ажратилади.

 

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры