Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (17.09.2021 йил 572-сон) қарорига кўра, педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Тўловлар миқдори:
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи (ҳозирги кунда 340 минг сўм)
б) https://pedkadr.uzedu.uz/ – платфораси орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирги кунда 306 минг сўм)
в) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда,мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирги кунда 306 минг сўм)
Тўловлар аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборилаётган вақтда амалга оширилади. Яъни, «навбатдан ташқари аттестация» тури танланганда ҳар бир педагог учун тўлов тўғрисидаги барча маълумотлар кўрсатилган хабарнома (квитанция) юборилади. Тўловларни шу квитанцияда кўрсатилган «инвойс» рақамига (https://t.me/pka_tdi_uz/5762) ўтказиш керак бўлади!