Супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди - Ta’lim xabarlari
Супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди

Давлат комиссияси баёнига кўра, кириш имтиҳонлари натижаси бўйича танловда иштирок этиб, иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўз хоҳишларига кўра, устуворлиги бўйича танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналишида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди. Ушбу ҳолатда абитуриент тўплаган бали биринчи таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балидан паст бўлиши лозим.

Бунда контракт суммасини ҳисоблаш Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдорлари асосида амалга оширилади.

Шунингдек, танлаган барча йўналишларга ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтишда танлаган йўналишларидан бирида табақалаштирилган контракт асосида ўқишига рухсат берилади.

Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, супер-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга оширган абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Супер-контрактни 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ (100 фоиз) тўлаган абитуриентларга, истисно тариқасида 10 фоиз чегирма тақдим этилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры