Белгиланган қоидаларга кўра, ўқувчиларга таълим муассасида туғилган кун нишонлаш тақиқланган.
Бундан ташқари:
– дарсда «наушник» ишлатиш;
– таълим муассасасининг фаолиятига тегишли ўқитувчи ва ўқувчиларнинг обрўсини туширишга қаратилган муносабатлар акс этган аудио ҳамда видеоматериалларни турли ижтимоий тармоқларга жойлаштириши ёки ундан турли ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланиши;
– бошқаларга нисбатан зўравонлик қилиши мумкин эмас.
Ушбу тартибни бузганларга қандай жазо қўлланилади?
Агар ўқувчи бу қоидаларга амал қилмаса, унда ота-онаси ёзма огоҳлантирилади. Қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчи муассаса ички назорат рўйхатига олинади. Ота-она мактабга чақирилиб, улар билан инспектор-психолог суҳбат ўтказади.