Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2021 йилдаги 605-сонли қарорида — давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган барча талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини белгиланган мезонлар асосида Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш кўзда тутилган.
Қарорда нодавлат (хусусий) олийгоҳ талабалари учун ижара пулини қоплаб бериш бўйича ҳеч қандай гап сўз йўқ.