Нодавлат олий таълим муассасаларининг литсезиняси ҳақиқийлигини текшириш licence.gov.uz сайти орқали амалга оширилади.
Дастлаб, ОТМ лицензиясидаги ҚР-кодни сканер қилганда, ушбу ОТМ ҳақидаги маълумотлар айнан licence.gov.uz сайтида чиқиши керак. Сайтдаги лицензияни юклаб олгандан сўнг, университет тақдим этган литсезиня билан таққослаб кўриш керак.
Кейинги эътибор бериш лозим бўлган жиҳат: лицензиянинг факультет ва таълим йўналишлар бўлган бетидаги, фаолият тури қисмида “Олий таълим маркази” ёзуви бўлиши. Бу ёзув университетни ҳақиқий ОТМ эканлигини исботлайди.