“University of Business and Science”юртимизда ўзининг юқори нуфузига эга бўлган нодавлат олий таълим ташкилотларидан бири ҳисобланади.
Олийгоҳ олий таълим тизимида ўз йўналишини яратиб, инновацион таълим асосида замонавий билимга эга юқори малакали, профессионал лидер кадрлар тайёрлаш ва уларни жамиятга имплементатсия қилишни мақсад қилган.
Мазкур университетга ваколатли давлат органи томонидан лицензия берилган ва дипломи давлат олий таълим муассасалари қатори Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда 100 фоиз тан олинади.
Бугунги кунда университетда бакалавриатнинг 33 та йўналиши, магистратуранинг 6 та мутахассислиги бўйича ўқув жараёнлари бевосита амалиёт билан боғланган ҳолда олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу босқичларни битирган талабалар университетда докторантуранинг 5 та ихтисослиги бўйича илмий ишланмалари ва тадқиқотларини давом эттиришлари мумкин.
Бакавриат йўналишлари:
– Бухгалтерия ҳисоби ва молия бўйича бакалавр даражаси
– Ахборот тизимлари ва технологиялари
– Бошлангич таълим
– Иқтисодиёт
– Мактабгача таълим
– Педагогика ва психология
– Филология ва тилларни ўқитиш
– Тарих
– Ўзбек тили ва адабиёти
– Солиқлар ва солиққа тортиш
– Молия ва молиявий технологиялар
– Банк иши
– Менежмент
– Туризм ва меҳмондўстлик
– Махсус педагогика
– Тарих
– Психология
– Бухгалтерия ҳисоби
– Маркетинг
– Инсон ресурсларини бошқариш
– Геодезия ва геоинформатика
– Компьютер инжиниринги
– Статистика
– Бизнесни бошқариш
– Биология
– Энергетика муҳандислиги
– Архитектура
– Тарих
– Компьютер тизимлари ва уларнинг дастурий таъминоти
– Дизайн
– Маркетинг
– Кимё
– Ахборот хавфсизлиги
Магистратура мутахассисликлари:
– Педагогика
– Хорижий тил ва адабиёти
– Иқтисодиёт
– Тарих
– Компьютер тизимлари ва уларнинг таъминоти
– Лингвистика
Докторантура ихтисосликлари:
– 07.00.01 – Ўзбекистан тарихи
– 08.00.05 – Хизмат коўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти
– 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит
– 08.00.13 – Менежмент
– 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи
Университет ўзининг замонавий ўқув кампуслари, малакали профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари билан фахрлана олади.
Университетнинг янгидан қурилган биносидаги ўқув аудиториялари, лаборатория хоналарида ёшларга профессор-ўқитувчилар таълим бермоқда.
Университет кутубхонаси, турли электрон ресурсларга бой базага уланган компьютер хоналари, тиббиёт хонаси, талабалар мустақил ўқиб шуғулланишлари, спорт билан шуғулланишлари, дам олишлари ва ўзаро фикр алмашиб таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган.
Шунингдек, университет узоқ ҳудудларда келган талабаларнинг яшаши, дарслардан кейин ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар билан таъминланган шинам ётоқхонасига эга.
Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар қамровини кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш ва уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш га алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, водий вилоятлари бўйлаб соврин жамғармаси 4 млрд сўмни ташкил қиладиган “Университй оф Бусинесс анд СcиЭнcе” фан олимпиадаси ташкил этиб келинмоқда.
Ўтган йили 10 мингга яқин ўқувчиларини жалб қилган олимпиада бу йил 15 мингдан зиёд мактаб битирувчиларини қамраб олди.
Ғолиблар УБСнинг 4 йилгача бериладиган грант квоталари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Бундан ташқари ёз мавсумида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда юртимиздаги иқтидорларни аниқлаш ва уларнинг етук кадрлар бўлиб шаклланишларига кўмаклашиш мақсадида Наманган шаҳридаги “Университй оф Бусинесс анд СcиЭнcе” томонидан Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида “УБС Интеллект шоу” маданий-маърифий тадбирлари ўтказилди.
Унда Алишер Узоқов, Ситора Фармонова, Элмурод Ҳақназаров, Жаҳонгир Хўжаев, Бобур Шавкатов, Хамдам Собиров, Афруза, Миржалол Неъматов ва Шоҳрухбек Эргашев каби таниқли юлдузлар томонидан турли кўнгилочар дастурлар намойиш қилинди.
Интеллектуал ўйинда нуфузли олийгоҳ талабаси бўлишни мақсад қилган абитуриентлар саралаб олинди ва улар лойиҳа ташкилотчиси “Университй оф Бусинесс анд СcиЭнcе” томонидан грантлар, ваучерлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Хусусан:
1-ўрин — УБСъга 2 йиллик грант ва ноутбук
2-ўрин — УБСъга 1 йиллик грант ва планшет
3-ўрин — УБСъга 1 семестрлик грант ва планшет
4-ўрин — УБСъга 2 млнлик ваучер
5-ўрин — УБСъга 1 млнлик ваучер ва қимматбаҳо совғалар.
Таъкидлаш лозимки, бу каби концерт дастурлари УБС томонидан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларнинг биринчиси эмас.
Хусусан, абитуриентлар университетда 2024-2025-ўқув йили учун эълон қилинган 300 та таълим гранти дан бирини қўлга киритиш мумкин.
Билимли ва ижтимоий фаол талабалар учун йиллик стипендия ҳам ажратилган.
Ички имтиҳондан юқори балл тўплаган ва контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга 1 млн, 2 млн ва 3 млн сўмлик ваучерлар топширилади.
Бундан ташқари, Инглиз тилидан-тил билиш сертификатига эга абитуриентлар кундузги таълим шаклига имтиҳонсиз — суҳбат асосида талабаликка қабул қилинади.
Биламизки, Таълим вазирликларининг Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилган (29.05.2024 №3515) янги қарори билан Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга киришда имтиёз берадиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланган.
Бунга кўра, талабгорга умумтаълим фанларини билиш даражасига қараб А+, А, Б+, Б, C+, C даражали сертификатлар берилади.
“Университй оф Бусинесс анд СcиЭнcе” офлайн имтиҳонларида умумтаълим фанларидан А+, А ва Б+ даражали сертификат билан иштирок этган абитуриентларга ушбу фандан максимал балл берилади.
Умумта‘лим фанларини билиш даражасига қараб абитуриент УБС томонидан турли хил йўллар билан рағбатлантирилади:
A+ даражали талабгорга — 3 млн сўмлик стипендия ва 1 млн сўмлик ваучер;
А даражали талабгорга — 3 млн сўмлик ваучер;
Б+ даражали талабгорга — 2 млн сўмлик ваучер тақдим қилинади.
Университетда талабаларга яратилган шароитлар бу билан чекланмайди. Олийгоҳда бир оиладан 2 ёки ундан ортиқ яқин қариндошлар (ака-ука, опа-сингил ёки эр-хотинлар) ўқиса, таълим шаклидан қатъий назар талабаликка тавсия этилган барча аъзолар умумий тўланадиган контракт суммасидан 10 фоиз чегирмага эга бўлади.
“Family” дастури шартлари:
— Талабаликка қабул қилинган ёки таҳсил олаётган бўлиши (курсидан қатъий назар);
— Бир оиланинг икки ёки ундан ортиқ аъзоси бўлиши;
— Яқин қариндошлар (ака-ука, опа-сингил, ака-сингил, опа-ука ёки эр-хотин) бўлиши керак;
— 10%лик чегирма кундузги ҳамда сиртқи таълим шакли учун амал қилади;
— Талабаликка қабул қилинган оила аъзолари умумий тўланиши лозим бўлган контракт суммасидан 10% чегирма берилади;
— Ушбу чегирма ҳеч қандай шартларсиз ҳар бир ўқув йили учун амал қилади.
Университетда талабаларни илмга йўналтириш, тадқиқотчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Германия, Россия, Малайзия, Индонезия каби ривожланган давлатлар қаторида Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон каби қардош мамлакатлардаги етакчи университетлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
Бу орқали университет талабаларига хорижнинг етакчи олий таълим муассасаларида иқтисодиёт, молия, банк, ахборот технологиялари, филология ва педагогика каби замонавий йўналишлардан бирида грант дастурлари, стипендиялар эгасига айланиш, хорижий университетларда амалиёт ўташ ва энг муҳими, муваффақиятли карера қилиш учун етарли имкониятлар яратилади.
Қўшимча маълумот учун:
+998781132626
+998907894242
Университет веб сайти: https://ubsu.uz
Телеграм-канал: https://t.me/ubsuzbekistan
Манзил: Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Зарбдор МФЙ, Бешкапа кўчаси, 111-уй,
Наманган вилояти, Наманган шахри, Оби-ҳаёт МФЙ, Нодим Номонгоний кўчаси, 5-уй
Манзил: Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Зарбор МФЙ, Бешкапа кочаси, 111 уй Мўлжал: Нестле заводи
Телефон: +998781132626
Лицензия рақами: № 056221