Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти таълим, илм-фан ва амалиёт интеграциялашган олий таълим муассасаси бўлиб, бу йерда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган йетук кадрларни тайёрлаш учун барча шароитлар мавжуд.
Институт 2021–йил 8-сентябр санасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш учун берилган №0033 лицензияси асосида фаолият бошлаган.
Институтда 12000 м2 майдонни қамраб олган 7 қаватли ўқув биноси, 4000 м2 майдонни егаллаган фармокотоксикологик таҳлил, микробиологик таҳлил, физик–кимёвий таҳлил ҳамда дори шаклларини таҳлили илмий-амалий лабораториялари корпуси, клиник олди тадқиқотларини ўтказиш учун виварий-питомник ва 3000м2 майдонга ега замонавий талабалар турар жойи қад ростлаган. Шунингдек, институтда талабаларнинг жисмонан соғлом бўлишлари учун тренажёр зали ҳам ташкил қилинган. Жисмоний тарбия дарслари замонавий спорт залида ўтказилади.
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти талабалари қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари:
-Фармация(турлари бўйича);
-Саноат фармацияси(турлари бўйича);
-Даволаш иши;
-Тиббий профилактика иши йўналишлари бўйича таълим оладилар ҳамда
магистратура мутахассисликлари;
-Фармацевтика ишини ташкил қилиш ва бошқариш;
-Фармацевтик кимё ва фармакогнозия;
-Дориларнинг саноат технологияси;
-Дори воситалари ва препаратлар технологияси;
-Експериментал ва спорт фармакологияси мутахассисликлари бўйича магистр даражасини олишлари мумкин.
Ўқув биносида бир сменада 2000 нафар талаба таҳсил олиш имкони мавжуд. Aудиториялар интерактив мултимедия воситалари-електрон доскалар билан жиҳозланган. Ўқув лабораториялари халқаро стандартларга асосланган лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.
Сўнгги авлод компютерларини жамлаган ахборот технологиялари маркази, ўқув дарсликлари енсиклопедияси ва луғатлар, бадиий адабиётларни қамраб олган ахборот ресурс маркази талабалар хизматида.
Ўқув биносининг ҳар бир қаватида интернет провайдерлари(wи-фи) билан таъминланган дам олиш ҳудудлари мавжуд.
Тиббий ва биологик фанлар кафедрасида ўқув лабораториясидан ташқари симуляция хонаси ҳам жиҳозланган бўлиб, унда тиббиёт муляжлари ҳамда сўнгги русумдаги Пирогов столи ёрдамида одам анатомияси ва физиологияси ҳамда бошқа тиббиётга оид фанлар ўтилади.
Фармацевтик технология кафедрасида амалий дарс жараёнида талабалар бевосита дори воситаларини ўз қўллари билан тайёрлай олишлари учун ўқув ва илмий ишлаб чиқариш фармапарки ташкил етилган. Фармапаркда дори воситаларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча ускуналар жамланган. Талабаларга 16 та фан докторилари, 44 та фан номзодлари ва фалсафа докторлари таълим беради.
Бир қатор талабаларимиз кашфиётлар қилиб, ўз ихтиролари билан нуфузли танловларда иштирок етиб, юқори натижаларни қўлга киритишяпти.Бунга мисол қилиб сўнгги ютуқларни санаб ўтмоқчимиз:
Жорий йилнинг май ойида Истеъдодлиёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил етилган “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг республика босқичида институтимиз фахрига айланган фармация йўналиши 3-босқич талабаси Дилмуродов Маъруфжон ғолибликни қўлга киритиб БҲМ 20 баробар миқдорда пул мукофоти ва сертификат билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Таълим, Фан ва Инновациялар Вазирлиги томонидан ташкил етилган “Йил талабаси-2023” республика кўрик-танловининг “Йилнинг енг фаол тадбиркор талабаси” номинациясида 2-ўринни егаллагани учун Ўринова Дилноза Жаҳонгир қизи ИИ даражали диплом, БҲМ 10 бараварида мукофот пули ва есдалик совғалари билан тақдирланди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ, “Зиё форум” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Халқаро фонди ҳамда Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда талаба қизлар учун КИМЁ ФАНИ бўйича ўтказилган олимпиадада талабамиз Пашақулова Севара ўз жамоасидаги қизлар билан биргаликда “Маҳаллий доривор ўсимликлар заҳирасини кенгайтириш. Плантациясини яратиш. Интродуксия қилиш” инновацион лойиҳаларини тақдим етишди ва совринли 2-ўринга лойиқ кўрилди. Ташкилотчилар томонидан 15 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланишди.
“Made in Univer” инновацион ишланмалар кўргазмасида ҳам талабаларимизнинг 20 дан ортиқ ихтиролари тақдим етилди ва бир неча лойиҳаларимиз совринли ўринларга лойиқ топилди.
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида ҳар йили талабалар илмий жамиятининг илмий-амалий анжумани бўлиб ўтади. Унда нафақат юртимиздаги бир қатор олий ўқув юртлари талабалари, балки қўшни Қозоғистонлик иқтидорли талабалар ҳам иштирок етиб келишмоқда.
2023 йилнинг 23-27 апрел кунлари “Замонавий фармацевтика соҳасини ривожланишининг долзарб масалалари ва тенденсиялари” мавзусидаги халқаро иштирокдаги И Республика илмий- амалий конференсияси бўлиб ўтди.
Анжуманда юртимиз олимлари билан бир қаторда Жанубий Корея, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Украина Республикаларидан меҳмонлар ташриф буюрди. 100 га яқин маърузалар шўбаларда муҳокама қилинди.
Ушбу конференсия ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Жорий йилнинг октябр ойида ИИ Республика илмий- амалий конференсияси бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Талабаларимиз ўз илмий изланишлари, мақолалари билан бир қатор хорижий давлатларда ўтказилган илмий анжуманларда онлайн иштирок етиб келмоқдалар.
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти хорижий давлатлардаги бир қатор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик меморандумлари имзолаган. Ушбу келишувлар асосида бир гуруҳ талабаларимиз Жанубий Қозоғистон Тиббиёт Академиясида ҳамда Хитой давлатининг “Кунминг тиббиёт университети”да ўқув амалиётини ўтаб келишди.
Шунингдек, институтимиз юртимиздаги бир қатор фармацевтик компаниялар билан ҳам ҳамкорлик қилади. Талабаларимиз танишув ва ўқув амалиётлари даврида ана шу ташкилотларга қарашли ишлаб чиқариш корхоналари, дорихона ва доривор ўсимликлар етиштирадиган плантацияларда бўлдилар.
Бизнинг шиоримиз: “Таълим тадқиқотга, тадқиқот тараққиётга етаклайди.”