Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбирида таълим тўғрисида қуйидагича нутқ сўзлади:
“Юртимизда дунёдаги нуфузли олийгоҳларнинг филиалларини очиб, Ўзбекистонни йирик таълим марказига айлантиришни мақсад қилганмиз.
Ёшларимиз етакчи хорижий университетларда таҳсил олиб, тажриба орттириб, Ватан равнақи йўлида хизмат қилишга бел боғлаганлар. Бунинг учун уларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали янада қулай имкониятлар яратамиз.
Айниқса, хотин-қизларнинг билим олишлари, касб эгаллашларига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.
Мен ҳурматли ота-оналарга қарата айтмоқчиман: қизларингизни ўқитинг, орзу-умидларини рўёбга чиқаришларида уларга кўмакчи бўлинг!
Улуғларимиз айтганларидек, ўғил болани ўқитсак, бир киши саводли бўлади. Қиз болани ўқитсак, бутун оила, бутун жамият билимли бўлади!”