Ўзбекистон Республикасида меҳнат стажи билан боғлиқ масалалар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади
Мазкур қонуннинг 37-моддаси “э” бандига асосан, олий таълим муассасаларида кундузги таълимда ўқиш иш стажига қўшиб ҳисобланадиган фаолият тури саналади. Яъни, сизнинг магистратурада таълим олган 2 йиллик ўқиш даврингиз меҳнат стажи ҳисобланади. Шунингдек, талаба магистратуранинг 2-курсида бирор иш фаолияти билан шуғулланса, бу ишлаган давр ҳам меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
Агарда, магистратурани контракт асосида битирган бўлсангиз, дипломни дарҳол олишга ҳуқуқингиз бор. Магистратурада контракт асосида ўқиганларга нисбатан меҳнат стажи ёки бошқа шунга ўхшаш шартларни талаб қилиш мутлақо асоссиздир. Сабаби, “Магистратура тўғрисидаги Низом”да диплом олиш учун “меҳнат стажи шарт”лиги талаби кўрсатилмаган.