Супер-контаркт тўловида 4 баллгача бўлганларга чегирма берилмайди

Жорий йилда табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15-октабрига қадар тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилмоқда. Бу чегирмани оддий (базавий) контракт учун тааллуқли эмас.

Аммо бу чегирма, 56,7 баллдан кўп тўплаган, лекин кириш балига 4,05 балл етмай қолиб, ўқишдан йиқилган абитуриентларга амал қилади. 4 баллгача бўлган шкаладагилар учун эса чегирма қўлланмайди.

Эслатиб ўтамиз, супер-контрактнинг 4 баллгача шкаласи қуйидагича тақсимланган:

– ўтиш балига 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;

– 1,06 баллдан 2,05 баллгача — 2 баробари;

– 2,06 баллдан 3,05 баллгача — 2,5 баробари;

– 3,06 баллдан 4,05 баллгача — 3 баробари.

Мана шу тоифадаги абитуриентлар гарчи бирданига 100% тўлов қилса ҳам, уларга чегирма йўқ. Шу сабабли контрактнинг 50 фоизини тўлаб, қолган қисмини ўқув йили давомида бўлиб тўлаш мумкин.

Эслатма, 4,05 (тўрт-у юздан ноль беш) балл билан 4,5 (тўрт ярим) баллнинг фарқи катта. Кириш чизиғига 4,1 (тўрт-у бир) балл ва ундан кўп етмаган абитуриентлар юқоридаги 4 баллик шкалага тушмайди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры