Мактаб педагогик кенгаши ота оналар билан келишган ҳолда мажбурий форма жорий этиши мумкин – вазир

Ҳукумат томонидан ягона мактаб формаси жорий этишнинг аниқ муддати белгиланмаганлиги сабабли, янги ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмаслиги ҳақида хабар берган эдик.

 

Мактабгача ва мактаб таълим вазири ва вазир ўринбосари матбуот анжуманида ҳар мактаб ўзи мажбурий мактаб формасини жорий этиши мумкинлигни маълум қилишди. Яъни, мактаб педагогик кенгаши ота оналар билан келишган ҳолда мажбурий форма жорий этиши мумкин.

 

Шунингдек, вазирлик матбуот котиби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасаларининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»га мувофиқ, юртимиздаги ҳар бир умумтаълим мактабининг бу борадаги ўз ички Низомлари қабул қилинганлиг ҳақида баёнат берган эди. Унга кўра, мактаб ўқувчиларининг мактаб формасида келиш тартиби умумтаълим муассасаларининг ушбу ички Низомларида белгиланган. Ушбу талаб мактаб формаларининг мажбурий жорий этилмаслигини англатмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 19 май куни ҳукуматнинг 271-сонли қарори билан мактаб формаси 2024-2025 ўқув йилидан эмас балки, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб мажбурий бўлиши ҳақида қарор қабул қилинган эди.

 

Бироқ ота-оналар ва кенг жамоатчилик томонидан мактаб формасининг жорий қилиниши турли хил эътирозларга сабаб бўлганлиги сабабли, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сонли қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинган эди.

 

Аммо бу дегани бутунлай йўқолди дегани эмас. Эндиликда ягона мактаб формаси босқичма-босқич жорий этиб борилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры