«Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-137-сон, 20.03.20224 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил 1-центабрдан Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилояти ҳудудий мактаблари очилади ва ушбу мактабларда оғир атлетика спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Бундан ташқари жорий йилдан бошлаб ҳар йили қуйидагилар ўтказилади:
➖оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати;
➖оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича «Узбекистан Опен» Ўзбекистон очиқ чемпионати;
➖оғир атлетика бўйича Халқаро оғир атлетика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, вилоят ва республика) чемпионатлар ва кубоклар;
➖оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича давлат спорт-таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси.
Шунингдек, Спорт вазирлиги ҳузурида ўз фаолиятини 2025/2026 ўқув йилидан бошловчи Оғир атлетика маркази (Марказ) ташкил этилади.