Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли қарорига асосан , олий таълим тизимида 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб «Регистратор офиси» фаолияти йўлга қўйилди.
Қайд этилишича, регистратор офисининг функционал вазифаларига ўқув бўлими, деканатлар, бухгалтерия, маркетинг ва амалиёт бўлими, илмий бўлим, халқаро алоқалар бўлимларининг вазифалари ўтказилмоқда.
Шунингдек, «Регистратор офиси» ни малакали (хорижий олий таълим ташкилотини тамомлаган ёки хорижий олий таълим ташкилотларида тажриба ўтаган шахсларга устуворлик берилади ) ходимлар билан тўлдириш кўзда тутилган.
Олий таълимни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда «Регистратор офиси» ходимлари учун семинар-тренинглар ҳамда иқтисодий ўқишлар ташкил қилиш белгиланди.
Маълумот ўрнида, 1-босқичга тавсия қилинган талабаларнинг ҳужжатлари ҳам мазкур регистратор офисида қабул қилинади.