Давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг 48 фоиздан кўпи аёллар – Билимни баҳолаш агентлиги

Жорий йилда тест синови натижаларига кўра олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига 186 871 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилган бўлиб, уларнинг:

 

– 96 516 нафари (51,6 %) — эркаклар;

– 90 355 нафари (48,4 %) — аёллар ҳиссасига тўғри келади.

 

Давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларда аёлларнинг улуши эркакларга нисбатан кўпроқ эканлигини кўриш мумкин. Жумладан:

 

– эркаклар — 18 572 нафар (45,1%);

– аёллар — 22 581 нафар (54,9%).

 

2024—2025-ўқув йили қабулида талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг ўртача ёши 19 ёшни (эркак ва аёлларда бир хил) ташкил этди.

 

Талаба бўлган аёлларнинг энг ёши 15 ёш бўлса, энг ёши каттаси 69 ёш, эркакларда эса бу кўрсаткич мос равишда 15 ва 60 ёшни ташкил этади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры