Қандай ҳолларда педагогларнинг аттестацияда иштирок этиш тўғрисидаги мурожаатлари рад этилиши мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (17.09.2021 йилдаги 572-сон) қарорининг 26-бандига кўра, қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки ваколатли вазирликлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

 

– педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд СМС-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;

– педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;– сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

– аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

 

Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры