Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 15 май кунги 125-сонли буйруғида айтилишича, “Информатика ва ахборот технологиялари” фани Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрасияси раҳбарининг 2022 йил 10 октябрдаги “Замонавий мактаб дарсликларини тажриба-синовдан ўтказиш ҳамда мактаб таълими сифатини ошириш тўғрисида”ги 14-сонли баёни, Президент Администрасиясининг 2023 йил 27 апрелдаги 08-740-сонли хатига мувофиқ “Информатика ва ахборот технологиялари” фани 1-синфдан бошлаб ўқитиш белгиланди.
Мазкур баён ижросини таъминлаш мақсадида 2023-2024 ўқув йилидан 1-синфда “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитилиши йўлга қўйилади. Унга кўра, 1- ва 5-8-синфларда ҳафтасига 1 соатдан, 9-11 синфларда ҳафтасига 2 соат ўқитилади.
1-синфда “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантиришга асосланганлиги сабабли мазкур фан бошланғич синф ўқитувчилари томонидан ўқитилади.
Бунда, А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти томонидан ташкил етиладиган ўқув курсини муваффақиятли якунлаган бошланғич синф ўқитувчилари 1-синф “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитади.